Иқлим      Бош саҳифа

Олтиндан қадрли лаҳзалар умр китобининг шарафли бир саҳифасига айланиши керак

Биз кўп йиллик урф-одат ва тутумларни ўз фойдамиз учун маҳкам ушлайдиган халқмиз. Таассуфки, улар орасидаги тўғри-нотўғрини баъзан ажратиб ўтирмаслигимиз ҳам мумкин.

Олтиндан қадрли лаҳзалар  умр китобининг шарафли бир саҳифасига айланиши керак

Масалан, «Пулингдан бир пулинг қолса, палов е, кунингдан бир кунинг қолса, палов е», деган гапни ким, қачон, қайси муносабат билан айтганига қизиқмасак-да, унга имкон борича риоя этишни канда қилмаймиз. Хурсандчилигимизда ҳам, қайғули кунимизда ҳам элга ош берамиз. Табиийки, дастурхонга ошнинг фақат ўзигина қўйилмайди. Ёнига айрим майда-чуйдалар тиркалади. Озарбайжон бодоми, эрон пистаси, океан балиғи, украин конфетлари, ананас, киви, қулупнай... Шуларни бир марта дастурхонига қўйиб, кейин бир неча ой қора қозонини сувга ташлаб қўядиганлар ҳам йўқ эмас. Эҳтимол, баъзиларда ўн икки ой давомида уддасидан чиқолмаган эҳтиёжи ва имкони мутаносиблигини йиллар алмашинаётган пайтда бир кун бўлса-да ҳис этишга зарурат туғилаётгандир.

Ҳушёрлик сабоғи Дарахт бўй чўзиб, учлари заминдан қанчалик олислашиб кетса, илдизи шунчалик бақувват бўлар экан. У йиллар давомида тинимсиз куч йиғади. Ёзин-қишин бир хил маромда юксакликка талпиниб бораверади. Агар илдиз мустаҳкам бўлмаса, дайди бир шамол сабабидан ерга гурсиллаб ағдарилиши ҳеч гап эмас. Бу эса, дарахтнинг ҳар бир ҳужайраси пишиқ-пухта, соғлом ва бақувват бўлишини тақозо этади. Шунинг учун дарахт ўзидаги ҳар қандай ўзгаришни танасида ҳис қилиб, ҳушёр туришга маҳкум. Эҳтимол, дарахтнинг ҳамиша тик туришини таъмин этадиган асл нарса ҳам ундаги шу ҳушёрлик бўлса, ажаб эмас.

Инсон ўз қўллари билан кўчат ўтқазади, ниҳол қадайди, боғу бўстонлар яратади. Улкан ишлар бунёдкори бўлган инсон қилаётган ишидан қанча кўп огоҳ бўлиб, ибрат олиб, тўғри хулосалар чиқара олса, шунча кўп фойда топади. Бинобарин, фойда дейилганда фақат моддий манфаатдорлик тушунилмаслиги керак.

Хонадонимизда ниҳол парвариши Янги йил кириши олдидан талаб ортадиган нарсалардан яна бири – арча. Кўпчилик уйда болаларга арча олиб бериб, уни безатиб қўйишни истайди. Айримларнинг тушунчасида арча – Янги йилнинг моддий қаҳрамони. Ҳойнаҳой, бу гапни арча савдоси билан шуғулланадиганлар ўйлаб топган бўлса керак. Сабаби, қишда ҳам кўкариб туришини демаса, арчанинг бошқа дарахтлардан айри бир «хислати» йўқ. Уни асоссиз равишда муқаддас дарахт ёки илоҳий дейилиши ҳеч қандай устунлик беролмайди. Бугун яшил ҳудудларни асрабавайлаш, сақлаб қолиш, парваришлаш ва кўпайтириш ниҳоятда долзарблашиб бораётган бир паллада ҳар қандай яшил борлиқни, ҳатто сув, ҳаво, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонларни муқаддас тутишимиз зарур бўлаётир. Агар фарзандларга Янги йил муносабати билан арча олиб бериш оилага хурсандчилик олиб кириш учун қилинадиган бўлса, унда, марҳамат, арчанинг ҳар хил сунъий шаклларини эмас, табиий ўсиб турганини совға қилиш мумкин. Ҳозир арчанинг турли ўлчамдаги ёш ниҳолларини сотувда топса бўлади. Уларни уйга олиб кириб, каттароқ идишга ўтқазиш болаларнинг яшил табиатга бўлган меҳрли муносабатини шакллантиришга ёрдам беради. Фарзандлар дарахт парваришини мунтазам ўрганиб боради. Бу билан хонадонимиздаги микроиқлим ҳам хушбўй кислород воситасида тозаланиб туради. Қуёшли, иссиқ кунларда кўчатни ташқарига олиб чиқиб қўйиш мумкин. Арча безатишни истаганлар табиий арчага ҳам турли безак ва ўйинчоқлар илса бўлади. Энг муҳими,

биз билан бирга хонадонимизда қишнинг чилласида ҳам ям-яшил дарахт барқ уриб туради.

Бу гаплар ким учундир балки имконсизга ўхшаб туюлаётгандир. Лекин қаловини топса, қор ҳам ёнишини эсдан чиқармаслик керак. Ҳар бир оилада қайсидир муносабат билан она табиатга ғамхўрлик қилиш кўникмасини шакллантира олсак, эртанги катта ислоҳотларга муносиб пойдевор барпо этган бўламиз.

Аслида, фарзанд ҳам оиламиз боғидаги бир ниҳол. Уни тўғри йўналтира олсаккина катта бўлганида меваси ва соясидан баҳраманд бўлишимиз мумкин.

Энг кескир қилич Энди гапни Мирзо Абдулқодир Бедилдан эшитинг: «Асрлар ўтмаги бу – бир ўйиндир, Икки олам ки бир дамдан яралган».

Байрам, кўнгилхушлик, шод-хуррамликни ҳамма хуш кўради. Бундай кезларда қувончини бошқалар билан баҳам кўриш ҳам яхши одат. Аммо бизда, айниқса, оиламизда камол топаётган болаларда байрам фақат ейиш-ичиш ва хурсандчилик қилишдангина иборат экан, деган қараш пайдо бўлмаслиги керак.

Вақтнинг ўтиши – табиий қонуният. Инсон ҳам вақт манзиллари оралаб кундан ҳафтага, ҳафтадан ойга, ойдан йилга, йилдан асрга ўтиб бораверади. Аммо бу каби муттасил ўтишларда алал-оқибатда инсондан нима қолади?

Мирзо Бедил ҳазратларининг таъкидлашича, нафақат йилнинг, ҳатто асрларнинг ўтиши ҳам шунчаки бир ҳолат – ўйин бўлиб, натижа ўйин тугаганда маълум бўлади. Демак, ким ютиб, ким ютқазгани, ютуқ нимадан иборатлиги охирида аёнлашади. Шунгача ўйин ичида ўзимизни бир ўйинчидай тутиб, беҳуда ҳаволанмаслигимиз, ўйинни чинакам ҳаёт билан чалкаштириб юбормаслигимиз ниҳоятда муҳимдир. Шу нуқтаи назардан, бу вақтни йил давомида қилган ва қилаётган ишларимизни бир қур сарҳисоб қилиб кўриш учун берилган фурсат деб тушунмоғимиз ўринли.

Шунга кўра, қилган ишларимиздан қаноат ҳосил бўлади. Уддалай олмаганларимизни келгусидаги режаларимиз сафига киритамиз. Ўзимиз ва фарзандларимиз учун янги-янги марралар белгилаб оламиз. Йил тугаганда уларни яна бир сарҳисоб қиламиз. Бу таомилга ўзимизни ва оиламизни одатлантириб борамиз. ...Ўйинлар ичида, ҳар ҳолда, бу дунёга капалак тутиш учун келмаганимизни эсдан чиқармасак, бўлгани.

Соҳибназар ТУРДИАЛИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

🕔16:14, 21.01.2022 ✔30

Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

Батафсил
Эрта гуллаётган  дарахтлар тақдири  нима бўлади?

Эрта гуллаётган дарахтлар тақдири нима бўлади?

🕔16:01, 21.01.2022 ✔23

Бугун иқлим ва атмосферада, умуман экологияда кузатилаётган ўзгаришлар ҳаётимиз, турмуш тарзимизга таъсир кўрсатмоқда. Атрофимизда эса экомуаммолар ортса ортмоқдаки, ҳеч камайишидан дарак кўринмаётгандек.

Батафсил
Глобал  исиш  одамларнинг ташқи  қиёфасини қандай  ўзгартириши мумкин?

Глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартириши мумкин?

🕔15:45, 21.01.2022 ✔22

Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Табиатни  қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

    Табиатни қутқариш учун арзон «яшил» технологиялардан ўзга нажот йўқ

    Иқлим ўзгаришлари ва экологик муаммолар тобора кучлироқ намоён бўлаётган ҳозирги замонда она табиатга салбий таъсирни имкон қадар камайтириш биринчи даражали масала бўлиб турибди. Лекин атроф муҳитга зарар етказади, деб иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, саноат, геология ёки транспорт йўналишларини ҳам тўхтатиб бўлмайди.

    ✔ 30    🕔 16:14, 21.01.2022
  • Эрта гуллаётган  дарахтлар тақдири  нима бўлади?

    Эрта гуллаётган дарахтлар тақдири нима бўлади?

    Бугун иқлим ва атмосферада, умуман экологияда кузатилаётган ўзгаришлар ҳаётимиз, турмуш тарзимизга таъсир кўрсатмоқда. Атрофимизда эса экомуаммолар ортса ортмоқдаки, ҳеч камайишидан дарак кўринмаётгандек.

    ✔ 23    🕔 16:01, 21.01.2022
  • Глобал  исиш  одамларнинг ташқи  қиёфасини қандай  ўзгартириши мумкин?

    Глобал исиш одамларнинг ташқи қиёфасини қандай ўзгартириши мумкин?

    Глобал исиш кўрсаткичининг тез суръатда ўсиши одамларнинг ташқи кўринишига қай даражада таъсир қилиши айтилди. Бу ҳақда «Sasapost» хабар берди.

    ✔ 22    🕔 15:45, 21.01.2022
  • 2021 йил таҳлили:  Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

    2021 йил таҳлили: Эко оламда юз берган муҳим воқеалар

    Поёнига етаётган 2021 йил дунё мамлакатлари қатори Ўзбекистон учун ҳам турли воқеаларга, экологик муаммолар ечимига қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга бой бўлди.

    ✔ 86    🕔 22:55, 31.12.2021
  • Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

    Тиниб, тинчимас Зокиржон ака

    Кичкинагина томорқасидан миллионлаб даромад олаётган инсонларни кўриб, «Қаловини топсанг, қор ҳам ёнади» деган халқ мақоли бежиз айтилмаганига ишонч ҳосил қилади одам.

    ✔ 69    🕔 22:46, 31.12.2021
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар