Давр нафаси      Бош саҳифа

Биз нималар ёздик, натижа қандай бўлди?

Яна бир йил ортда қолиб, Янги йил кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолди. Бу ҳар бир корхона, ташкилотлардан тортиб, ҳар бир оила ва инсонлар учун йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилинадиган палла. ​​​​​​​

Биз ҳам шу маънода якунига етаётган йилда саҳифаларимизда тилга олинган ва жамоатчилик эътиборини тортиб, оз бўлсада натижа бера олган таҳлилий, танқидий ҳамда муаммоли мақолаларни қисқача эсга олдик.

«Айдар-Арнасой кўллар тизими: уни ҳам Оролнинг қисмати кутяпти... ми?» (30-сон) сарлавҳали мақолада анчайин жиддий мавзу кўтарилган эди. Ўрганишлар ва чуқур таҳлилларга асосланган мазкур мақоланинг нашр этилиши, нафақат юртимиз экотизимида муҳим ўрин тутувчи Айдар-Арнасой кўллар тизимининг келгуси тақдирига дахлдор, балки мамлакатимиз иқтисоди, халқимиз келажагига ҳам бевосита боғлиқ масала саналади. Мақола чиққанидан кўп ўтмай, 8 ноябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида экологик барқарорликни сақлаш ва экотуризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишда Айдар-Арнасой ҳудудида экотуризмни ривожлантириш, кўлда сув ҳажми барқарорлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди. Кўллар атрофида қўшимча сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканлари барпо этиш, балиқ овлаш ҳажмини 4 минг тоннадан 20 минг тоннага етказиш ва қирғоқлар бўйидаги 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш вазифалари тегишли мутасаддилар зиммасига топширилди. Ҳудудда экологик хавфсизликни кучайтириш, броконьерлик ва бошқа ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича ҳам топшириқлар берилди. Бу мавжуд муаммо ечими сари қўйилган муҳим қадам бўлди. 16 декабрь куни эса сенатор Рисқул Сиддиқов ялпи мажлисда Айдар-Арнасой кўллар тизимида юзага келаётган экологик муаммолар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласини кўтарди. Бунинг сабабини қуйидагича изоҳлайди сенатор: «Сув сатҳи пасайиши ва сув таркиби шўрланиши натижасида айрим қирғоқ бўйлари 15-50 метрга ортга чекиниб, 15-20 см.гача туз қатлами ҳосил бўлган. Бу эса кучли шамол вақтида тузли чангларга сабаб бўлмоқда, қишлоқ хўжалиги ерлари экин майдонларига ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмоқда...» Газетамизнинг 36-сонида Ўзбекистон Экологик партияси раиси Нарзулло Обломуродовнинг «Ҳаво ифлосланиши инкор қилиб бўлмайдиган муаммо» номли мақоласи нашр этилди ва унда бугун юртимизда кузатилаётган чанг ва ифлос ҳаво билан боғлиқ муаммолар ўз аксини топди. Мана, ўтган икки ой юртимизда ҳавонинг нақадар ифлослангани, бунга экотизимнинг бузилиши ва айни инсониятнинг ўзи сабабчи экани янада ойдинлашди. Бу инкор этилмас ҳақиқат экани пойтахтимизда ва бир қанча ҳудудларда кузатилган аномал чанг-қумли ҳаводан ҳам маълум. «Оила ва табиат» газетасининг 46-сонида берилган «Ифлосланган ҳаво руҳий касалликлар ортишига сабаб бўладими?» мақоласида эса бундай ҳаводан нафас олишнинг инсонлар саломатлигига кўрсатадиган салбий таъсири ҳақида сўз юритилди. Бу бугун ҳавонинг ифлослиги бўйича «сариқ» зонада турган юртимизда мавжуд муаммони ҳал қилиш нечоғлик долзарблигини кўрсатади. Энг муқобил ечим эса дарахтзорлар, «яшил белбоғ»лар ташкил қилиш, улар сонини кўпайтиришдир. Мазкур масала ҳам давлат даражасида ўз ечимини топа бошлади. 2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилди. Бунинг учун, қўмита ҳузурида «Яшил ҳудуд» унитар корхонаси ва ҳар бир вилоятда унинг филиаллари ташкил этиладиган бўлди.

Бошланган мазкур хайрли лойиҳа ва унда амалга оширилган натижалар газетамиз саҳифаларида ёритиб борилди.

Афсуски, юртимизда сўнгги йилларда дарахт экишдан кўра кесиш оммалашган эди. Гарчи дарахт кесишга мораторий жорий қилинганига қарамай, ҳамон қонунбузарликлар учрамоқда. Газетамизнинг 38-сонида чоп этилган «Дарахтларни кесганга ҳам, унга буйруқ берганга ҳам жавобгарликни кучайтириш вақти келди» сарлавҳали мақолада шу ҳақда батафсил сўз юритилган. Қувонарлиси, бугун ноқонуний дарахт кесиш ҳолатлари учун жавобгарлик кескин кучайтирилмоқда. Бундан ташқари, дарахтларни кесишга мораторий 2024 йилга қадар узайтирилиши белгилаб берилди. Эконазоратни кучайтириш мақсадида Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида экология полицияси ташкил этиладиган бўлди.

Якунланаётган 2021 йил давомида газетамизда жамоатчилик эътиборига ҳавола этилган масалалар орасида ноёб ҳайвонларни асраш, броконьерликка қарши курашиш, ичимлик сувни исроф қилмаслик, чўлланишнинг олдини олиш, ҳайвонот дунёси ҳимояси, боғларни сақлаб қолиш, чиқиндиларни қайта ишлаш каби кўплаб экологик муаммолар ҳам ўрин олди. Биз эса оз бўлсада мутасаддилар ва жамоатчиликни мазкур масалаларга эътиборини қаратиб, атроф муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишга уринмоқдамиз. Мақсадимиз эса ягона – она табиатни келажак авлод учун ҳам асрашимиз шарт, чунки бунда уларнинг ҳам ҳақи бор.

Ноилахон АҲАДОВА, «Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

 Экологик муаммоларнинг  миллий ечими

Экологик муаммоларнинг миллий ечими

🕔16:15, 21.01.2022 ✔28

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда.

Батафсил
Экология соҳасидаги  янги  ислоҳотларда  ҳар бир инсоннинг муносиб  улуши бўлиши зарур

Экология соҳасидаги янги ислоҳотларда ҳар бир инсоннинг муносиб улуши бўлиши зарур

🕔15:49, 14.01.2022 ✔51

Дунёда кузатилаётган экологик вазиятлар бугун бу борада ҳар доимгидан кўра сергакроқ ёндашувни талаб этмоқда. Табиий ресурсларга инсон таъсирида етказилаётган талафотлар инсоният бошига катта офатлар келишига сабаб бўляпти.

Батафсил
Янги йилга ЯНГИ ҒАЛАБА билан:  Ўзбекистон фарзанди Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлди!

Янги йилга ЯНГИ ҒАЛАБА билан: Ўзбекистон фарзанди Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлди!

🕔22:57, 31.12.2021 ✔80

Ҳар бир ота-она, бобо-буви, хуллас ҳар биримиз фарзандимизнинг ютуқларидан қувонишни, унинг улкан муваффақиятлар билан дунёни ҳайратга сола оладиган инсон бўлишини орзу қиламиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар