Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Навбатдаги ҳужум «Тошкентнинг ўпкаси»гами? ёхуд Ботаника боғини ҳам йўқотишга ҳаракат бошландими?

Баъзан она табиат билан алоқани йўқотмаслик учун беҳаловат шаҳар шовқинидан бироз четлашиш лозим. Албатта, бу ишни шаҳардан чиқмаган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин. Зеро, жуда кўп шаҳарларда ноёб табиат масканлари мавжуд. Шаҳарлар ҳавосида заҳарли моддалар улуши тобора ошиб бораётган ҳозирги кунда бундай масаканларга эҳтиёж янада юқори.

Навбатдаги  ҳужум  «Тошкентнинг ўпкаси»гами?  ёхуд Ботаника боғини ҳам  йўқотишга ҳаракат бошландими?

Хўш, йилдан-йилга мегаполисга айланаётган пойтахт Тошкент шаҳрида яшил масканлар қанча ҳозир? Сир эмас, бундай ҳудудларнинг кўпи тарихга айланди. Бу ҳақда илгари кўп ёздик, ҳозир эса бошқа бир мавзу – шаҳарда саноқлигина қолган шундай ҳудудлардан бири бўлган Тошкент Ботаника боғини асраб қолиш масаласига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Тошкент Ботаника боғи дунёда саноқли бўлган ноёб табиий ҳудудлардан бири ҳисобланади.

Иккинчи жаҳон уруши даврида бутун иттифоқдан Тошкент ва унинг яқинидаги шаҳарларга одамлар кўчирилганда Ўзбекистон пойтахтида академик Фёдор Русанов ташаббуси билан Ботаника боғи очилган. Ярим асрлик вақт мобайнида бу ерга дунёнинг барча бурчакларидан минглаб ўсимликлар тўпланган. Аммо бугунги кунга келиб ана шундай бетакрор ва ноёб маскан ерларига ҳам «ҳужум» бўлаётгани кўпчиликни хавотирга солиши аниқ.

Боғ ҳудудига кўз тикиш илк бор 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ботаника боғига тегишли 22 гектарга яқин жой «Ҳайвонот боғи» учун ажратиб берилиши билан якун топган эди. Ноёб ўсимликлар дунёсига эга бўлган боғнинг катта қисми пайҳон қилиниб, у ерга «ҳайвонот боғи» кўчирилган.

Ҳозирда «Ҳайвонот боғи»да Ботаника боғидан қолган ўсимликлар олами ўз ҳолича сақланиб қолмаган. Бугунги кунда боққа яна концерт дас­турларига мўлжалланган саҳналар қуриш, автоматлар ўрнатиш билан салкам 100 йиллик ўсимликлар оламига катта зарар етказилиши мумкинлигини боғ маъмурияти бот-бот такрорлашса ҳам, боғ ҳақидаги миш-мишларга узил-кесил нуқта қўядиган гапни айтадиган бир мард топилмаяпти.

Ботаника боғи ҳудудида Ботаника институти, Миллий гербарий ва Ботаника музейини жойлаштириш учун янги замонавий бино қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу лойиҳа учун ҳали тўлиқ бюджет ажратилмаган. Лекин жорий йилдан бу иш амалга ошиши аниқ бўлиб турибди, чунки лойиҳа концепцияси ишлаб чиқиб бўлинган.

– Бу лойиҳа киритилгани ҳақида айтилди, лекин ҳали бюджетдан маблағ ажратилмаган, – дейди Ботаника боғининг исмини билдиришни истамаган узоқ йиллик ходими ку­йиниб. – Албатта, бу бинолар дарахт йўқ майдонга қурилади. Газ шохобчаси тарафдаги жойда очиқ майдон бор. Бинонинг мана шу майдонга қурилиши айтиб ўтилган. Лекин бу бўйича ҳали ҳеч қанақа расмий маълумот берилмади. Балки қурилмас, балки қурилса ҳам умуман бошқача бўлар. Аслини олиб қарсангиз, Ботаника боғида Ўзбекистондаги бутун ўсимликлар, йўқолиб кетаётган ноёб турларнинг генофонди сақланмоқда. Буни тушуниш учун катта ақл ҳам шарт эмас. Бироқ янги бино, кирди-чиқди кўпайгандан кейин, табиийки инсон омили ортади. Қайсидир бир ноёб ўсимликка путур етмаслигига кафолат йўқ. Шундай экан, бу лойиҳанинг қанчалик оқилона экани жиддий ўрганилиши шарт.

Боғ ходимларининг хавотирларини уларнинг ишончсиз ва бироз чўчиб сўзлашларидан бемалол билиб олиш мумкин. Қурилиш бошланса шундоқ ҳам яшиллик тугаб бораётган пойтахт­да яна экологик муаммолар пайдо бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ҳеч «тинч қўйилмаётган» биргина шу боғни ҳам ўз ўрнида қолдира олмаймизми?

Кетма-кет юз бераётган, чанг бўронларию, экологик танг вазиятлар ўпқон нафсимизга оз бўлса ҳам сабоқ бўла олмайдими?

Бу ноёб табиий ҳудудни эса фақат жамоатчилик назорати орқалигина сақлаб қолиш мумкин. Айниқса, охирги йилларда кўп муаммолар айнан шу йўл билан барҳам топаётганлиги бизга умид беради. Пойтахтда яшил масканлар, сунъий кўлларнинг қуритилиши, ҳаддан зиёд кўп қурилиш ишларининг олиб борилиши оқибатида дунё бўйича ҳавоси ифлосланган шаҳарлар мониторинги рўйхатида 5-ўринни эгаллаб турибди. Буни била туриб, салкам бир асрлик боғни «ўз ҳолига қўймаётганлар»ни қандай тушуниш мумкин?!

Қурилиш бўлган жойга биз истаймизми йўқми, техникалар киради, атрофдаги дарахтлар кесилади. Буни ҳаммамиз яхши биламиз.

Юртимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида миллионлаб дарахт кўчатлари экилганидан хабарингиз бор. Аммо биргина боғни, қолаверса, бутун дунёнинг бор ноёб ўсимлик, бута, гулу гиёҳлари, наботот оламини ўзида жамлаган Марказий Осиёда ягона бўлган мас­канни аста-секин йўқ қилишга қанчалик ҳақлимиз? Бир ниҳолни экиб, кўкартириб, азим дарахтга айлантиргунча бир йигитнинг умри кетади.

Бир вақтлар бобом эккан қантак ўрик ҳали ҳамон Сурхоннинг Боботоғларига қулоч ёзиб, барқ уриб турибди. Ўрикни экиб кетган бобом бу дунёдан ўтганларига йиллар тўлаётган бўлсада, ҳаттоки менинг фарзандим ҳам шу дарахтнинг мевасидан баҳраманд бўлмоқда. Биз-чи, ўтганимиздан кейин авлодлар бизни қандай эслайдилар?..

Хуллас гапираман десак гап кўп. Аммо энг катта ўтинчимиз, илтимос, «Тошкентнинг ўпкаси»га тегманг!

Саида ИБОДИНОВА,

«Оила ва табиат» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Қиш фасли йўқолиб,  Ўзбекистон ҳам  субтропик мамлакатлар қаторидан  жой оладими?

Қиш фасли йўқолиб, Ўзбекистон ҳам субтропик мамлакатлар қаторидан жой оладими?

🕔16:06, 21.01.2022 ✔31

Ёшлигимизда қиш фасли совуқ бўлиб қорлар ҳам кўп ёғар эди. Дадам эрта тонгдан туриб қор кураб йўлак очардилар. Биз ҳам лой томлар устини кураб, баъзан деярли том бўйи уюлган қорни устига сакраб тушардик.

Батафсил
Биздан  Фарзандларимизга  нима  қолади?

Биздан Фарзандларимизга нима қолади?

🕔16:05, 21.01.2022 ✔26

Бугун туғилган одамлар ҳаётлари давомида бобоси ва бувиларига қараганда бир неча баравар кўпроқ иссиқлик тўлқинлари ва бошқа иқлим офатларига дучор бўлишади. Буни янги тадқиқот натижалари тасдиқлайди.

Батафсил
Навбатдаги  ҳужум  «Тошкентнинг ўпкаси»гами?  ёхуд Ботаника боғини ҳам  йўқотишга ҳаракат бошландими?

Навбатдаги ҳужум «Тошкентнинг ўпкаси»гами? ёхуд Ботаника боғини ҳам йўқотишга ҳаракат бошландими?

🕔15:43, 14.01.2022 ✔52

Баъзан она табиат билан алоқани йўқотмаслик учун беҳаловат шаҳар шовқинидан бироз четлашиш лозим. Албатта, бу ишни шаҳардан чиқмаган ҳолда ҳам амалга ошириш мумкин. Зеро, жуда кўп шаҳарларда ноёб табиат масканлари мавжуд. Шаҳарлар ҳавосида заҳарли моддалар улуши тобора ошиб бораётган ҳозирги кунда бундай масаканларга эҳтиёж янада юқори.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар