Етти кун      Бош саҳифа

Мардлар байрами – миллий байрам

Бугун миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айланди. Фарзанди ҳарбий бўлган ота-она борки, бундан чинакамига ғурурланади.

Мардлар байрами – миллий байрам

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган «Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонланади.

Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Фахрийлар кенгаши ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида байрам тадбири ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Унда Мудофаа вазирлиги фахрийлари, Экологик партия фаоллари, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгаши депутатлари, Яккасарой тумани 89-сонли умумий ўрта таълим мактаби маъмурияти, фахрийлар тўгараги аъзолари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Муддатли ҳарбий хизматни бир йил этиб белгилангани, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг жорий этилгани, чақирувнинг бир йилда бир марта ташкил қилингани армиямизнинг жанговар тайёргарлиги кескин ошишига олиб келди. Офицерлар ва сержант кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилди.

Сўзга чиққанлар бу шарафли касбнинг масъулияти ҳақида тўхталдилар. Ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимиз ҳар қанча эҳтиромга лойиқ экани таъкидланди. Фахрийларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Тошкент шаҳар кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Ҳудудий  Партия ташкилотларида  эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

Ҳудудий Партия ташкилотларида эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

🕔16:12, 21.01.2022 ✔25

Ўзбекистон Экологик партияси устав ва дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, сайловолди дасдурларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, эришилган ютуқлару йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Батафсил
Истеъмолчилар  кўпроқ қайси  соҳадан норози?

Истеъмолчилар кўпроқ қайси соҳадан норози?

🕔16:11, 21.01.2022 ✔25

Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига жами 11 220 та мурожаат келиб тушган.

Батафсил
Бухорода янги  ИЭС электр қуввати  узатишни бошлади

Бухорода янги ИЭС электр қуввати узатишни бошлади

🕔15:46, 14.01.2022 ✔49

Бухоро вилоятидаги қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳудудий  Партия ташкилотларида  эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

    Ҳудудий Партия ташкилотларида эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.

    Ўзбекистон Экологик партияси устав ва дастурида белгиланган вазифалар ижроси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 2021 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, сайловолди дасдурларида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси, эришилган ютуқлару йўл қўйилган камчиликлар таҳлилига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

    ✔ 25    🕔 16:12, 21.01.2022
  • Истеъмолчилар  кўпроқ қайси  соҳадан норози?

    Истеъмолчилар кўпроқ қайси соҳадан норози?

    Ўтган 2021 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига жами 11 220 та мурожаат келиб тушган.

    ✔ 25    🕔 16:11, 21.01.2022
  • Бухорода янги  ИЭС электр қуввати  узатишни бошлади

    Бухорода янги ИЭС электр қуввати узатишни бошлади

    Бухоро вилоятидаги қуввати 270 МВт бўлган иссиқлик электр станцияси республикамизнинг ягона электр тармоғига қувват узатишни бошлади.

    ✔ 49    🕔 15:46, 14.01.2022
  • Мардлар байрами – миллий байрам

    Мардлар байрами – миллий байрам

    Бугун миллий армиямиз минг-минглаб ўғлонларимиз учун чинакам мардлик, фидойилик, ҳақиқий ватанпарварлик мактабига айланди. Фарзанди ҳарбий бўлган ота-она борки, бундан чинакамига ғурурланади.

    ✔ 48    🕔 15:46, 14.01.2022
  • «Ўзбекистон  журналистикаси энциклопедияси» яратилади

    «Ўзбекистон журналистикаси энциклопедияси» яратилади

    Журналистик атамаларни, терминларни, газета ва журналлар ҳақидаги маълумотларни жамлаш мақсадида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлигида «Ўзбекистон журналистикаси энциклопедияси»ни яратиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақида Миллий матбуот марказида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

    ✔ 47    🕔 15:45, 14.01.2022
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар